«яим ўсиши» тегли мақолалар


Иқтисодиётни фискал ва монетар рағбатлантиришда давом этиш инфляцион босимни келтириб чиқариши мумкин — ИТИМ
11 сентябрь 2023, 09:51

Иқтисодиётни фискал ва монетар рағбатлантиришда давом этиш инфляцион босимни келтириб чиқариши мумкин — ИТИМ

Фискал ва монетар рағбатлантириш воситалари орқали иқтисодиётни рағбатлантиришни давом эттириш инфляцион босимни келтириб чиқариши мумкин, дейилади Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази чораклик макроиқтисодий таҳлилида. Марказ 2023 йилда ЯИМ ўсиши 5,8 фоизни ташкил этишини прогноз қилди.

2022 йилда Ўзбекистон ЯИМ ҳажми 80,4 млрд долларга кўтарилди
27 январ 2023, 22:21

2022 йилда Ўзбекистон ЯИМ ҳажми 80,4 млрд долларга кўтарилди

Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) 2022 йилда 5,7 фоизга ўсиб, 888,34 трлн сўмни (80,4 млрд долларга яқин) ташкил этди. Аҳоли жон бошига ЯИМ ҳажми эса 2255 долларгача ошди, дея хабар берди Статистика агентлиги.

2022 йилда ЯИМ 5,77 фоизга ўсиши прогноз қилинмоқда
30 август 2022, 12:55

2022 йилда ЯИМ 5,77 фоизга ўсиши прогноз қилинмоқда

2022 йил учун ялпи ички маҳсулотнинг реал ўсиш суръати 5,77 фоиз даражасида прогноз қилинмоқда. Учинчи чоракда ЯИМнинг тахминий ҳафталик ижобий тенденциялари ўсиш суръатини йилига камида 0,68 фоизга ошириши кутилмоқда.

2022 йил Ўзбекистонда иқтисодий ўсиш секинлашиб, 4% ни ташкил қилади — ОТБ
7 апрель 2022, 12:50

2022 йил Ўзбекистонда иқтисодий ўсиш секинлашиб, 4% ни ташкил қилади — ОТБ

ОТБ прогнозларига кўра, 2022 йилда Ўзбекистон ЯИМ ўсиши секинлашиб, 4% ни ташкил этиши кутилмоқда. Ўсиш суръатининг секинлашиши мамлакатда хусусий истеъмолнинг қисқариши ва натижада саноат ҳамда хизматлар соҳаси кенгайишининг чекланиши билан изоҳланган. Банк мамлакатга «яшил ўсиш» ва хусусий секторнинг ривожланиши ёрдам бериши мумкинлигини таъкидлаган.

ЕТТБ: Украинадаги уруш туфайли Ўзбекистонда ЯИМ ўсиш суръатининг пасайиши кутилмоқда
1 апрель 2022, 10:03

ЕТТБ: Украинадаги уруш туфайли Ўзбекистонда ЯИМ ўсиш суръатининг пасайиши кутилмоқда

ЕТТБ Украинадаги уруш Марказий Осиё мамлакатлари иқтисодиётига жиддий салбий таъсир кўрсатишини прогноз қилмоқда. Банкнинг минтақа мамлакатлари бўйича қайта кўриб чиқилган прогнозларига кўра, 2022 йилда Ўзбекистон ЯИМ 6 фоизга эмас, 4 фоизга ўсиши кутилмоқда. Россия иқтисодиётида юзага келадиган турғунликнинг минтақа мамлакатлари иқтисодиётига таъсири 2023 йилда ҳам сақланиб қолади.

Ўзбекистон иқтисодиёти 2021 йилда 6,2 фоизга ўсди — Жаҳон банки
13 январ 2022, 14:46

Ўзбекистон иқтисодиёти 2021 йилда 6,2 фоизга ўсди — Жаҳон банки

Жаҳон банки 2021 йилда Ўзбекистон ЯИМ ўсишини 6,2 фоизга баҳолади. 2022 ва 2023 йилларда иқтисодий ўсиш мос равишда 5,6 фоиз ва 5,8 фоиз бўлиши кутилмоқда.

Келгуси 5 йилга мўлжалланган макроиқтисодий режалар маълум қилинди
1 январ 2022, 22:37

Келгуси 5 йилга мўлжалланган макроиқтисодий режалар маълум қилинди

Ўзбекистоннинг 2022−2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегияси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Унда бир қанча устувор мақсадлар қаторидан — 5 йил ичида аҳоли жон бошига ЯИМни 1,6 бараварга ошириш, инфляция даражасини 9,9 фоиздан 5 фоизгача пасайтириш, давлат бюджети тақчиллиги 3 фоиздан ошиб кетмаслигини таъминлаш, давлат қарзини йилига $4,5 млрддан оширмаслик, экспорт ҳажмини $30 млрдга етказиш ўрин олган.

2022 йилда ЯИМ 5,9 фоизга ўсиши прогноз қилинмоқда
11 ноябр 2021, 18:10 1

2022 йилда ЯИМ 5,9 фоизга ўсиши прогноз қилинмоқда

2022 йилда Ўзбекистон иқтисодий ўсиш суръати 5,9 фоизни ташкил этиб, ЯИМ ҳажми қарийб 840 трлн сўмга етиши кўзда тутилмоқда. Ташқи савдо айланмаси 46,3 млрд долларни ташкил этиши прогноз қилинган. Бундан ташқари, инфляция даражаси 2022 йилда 9 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда.

ХВЖ Ўзбекистон иқтисодиёти ўсиши бўйича прогнозларини яхшилади
13 октябр 2021, 16:43

ХВЖ Ўзбекистон иқтисодиёти ўсиши бўйича прогнозларини яхшилади

Халқаро валюта жамғармаси 2021 йилда Ўзбекистон ЯИМининг ўсиш суратлари бўйича прогнозини яхшилаб, ушбу кўрсаткич жорий йилда 6,1%ни ташкил этишини таъкидлади. Жамғарма мутахассислари 2022 йилда мамлакат ЯИМ 5,4%га ўсишини кутишмоқда.

2021 йилнинг биринчи чорагида ЯИМнинг ҳажми 3 фоизга ошган
17 апрель 2021, 17:27

2021 йилнинг биринчи чорагида ЯИМнинг ҳажми 3 фоизга ошган

Йилнинг илк чорагида ЯИМ ўсиши ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан 103%дан иборат бўлган. Кўрсаткичлар транспорт, қурилиш ва чакана савдо соҳаларида тикланиш оғир кетаётганини кўрсатмоқда.

Жаҳон банки: «Энг муҳим вазифа — ислоҳотларнинг инклюзивлиги ва шаффофлиги»
2 апрель 2021, 11:26

Жаҳон банки: «Энг муҳим вазифа — ислоҳотларнинг инклюзивлиги ва шаффофлиги»

2021 йилда Ўзбекистон ялпи ички маҳсулотининг ўсиши 4,8% гача тикланиши кутилмоқда. Камбағалликни қисқартириш учун аҳолининг расмий бандлиги, фуқароларнинг даромадлари ва иқтисодий имкониятларни ошириш лозим, дейилади Жаҳон банки ҳисоботида. Экспертлар 2021 йилда Ўзбекистоннинг давлат қарзи ЯИМнинг 42 фоизини ташкил этишини ҳам прогноз қилмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг